Главная » 2018 » Январь » 15 » Ўзбекистон телевидениесининг собиқ дикторларидан бири вафот этди
17:13
Ўзбекистон телевидениесининг собиқ дикторларидан бири вафот этди

Лариса Вениаминовна Ершова ўтган ҳафтада юрак хуружи хасталигидан 78 ёшида Москва шаҳрида оламдан ўтган.

 

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Муслимбек Йўлдошев Ўзбекистон телевидениеси дикторлар мактабидан чиққан энг жонкуяр сухандонлардан бири. У бугун фаолият юритаётган дикторлардан тортиб, ҳозир ТВдан узилганлар нима билан бандлигича билади. Йўлдошев Ўзбекистон телевидениесининг собиқ таниқли дикторларидан бири вафот этганини маълум қилди.


 
Унинг ёзишича, кўп йиллар Ўзбекистон телевидениеси диктори бўлиб ишлаган, муҳим информацион кўрсатувлардан тортиб то байрам мусиқий кўрсатувларигача бўлган дастурларга бошловчилик қилган Лариса Вениаминовна Ершова ўтган ҳафтада юрак хуружи хасталигидан 78 ёшида Москва шаҳрида оламдан ўтган.
 
“Лариса Ершова жуда иқтидорли, тиришқоқ, меҳнатсевар, ниҳоятда интизомли, олижаноб инсон эди. Ўзига ишониб топширилган вазифани виждонан адо этар, баҳона-сабабларни важ қилмас, мансабу шон-шараф талашмас эди. На раҳбариятдан ва на режиссёрлару муҳаррирлардан унга нисбатан норозилик билдирилганини билмайман, эшитмаган, кўрмаганман. Дикторлар гуруҳидаги энг тарбияли ходимлардан бири эди десам, бу айни ҳақиқат гап бўлади.
 
Умрининг сўнгги йиллари у Россияда яшар, турмуш ўртоғи, ўғли ва набиралари бағрида кексалик ардоғида кун кечирарди. Лариса Ершова ҳамкасблари, телевидение жонкуярлари хотирасида абадий қолади”, дейди Муслимбек Йўлдошев. 

Категория: Shou biznes yangiliklari | Просмотров: 96 | Добавил: Adminjon | Теги: Ўзбекистон телевидениесининг собиқ | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: